Уммонда Қуръон ҳифзи ва тажвиди бўйича мусобақа | ||||
|
Уммон «Султон Қобус» Қуръони Карим ҳифз ва тажвиди бўйича мамлакат миқёсидаги йигирма биринчи мусобақасининг якуний босқичи жорий йилнинг 23 апрель куни мамлакат пойтахти Масқат шаҳар маданият ва исломий марказида бўлиб ўтади.
Уммонда босиладиган «Аш Шубайба» газетаси хабар беришича, Уммон Вақф ва диний ишлар идорасининг мамлакат Ал-Васатий минтақасидаги бўлими раиси Муҳаммад бин Абдуллоҳ ас-Суқарий бу борада маълумот берар экан, таъкидладики, мазкур мусобақа турли минтақалар вакилларининг иштирокида Қуръони Каримнинг ҳифз ва тажвиди йўналишларида бўлиб ўтади.
|