Мавританияда Қуръони карим миллий мусобақаси бошланди | ||||
|
10 апрель куни Мавритания пойтахти Нуакшот шаҳар жомеъ масжидида Қуръони Каримнинг ҳифз, тажвид ва тафсири бўйича мусобақа бошланди.
Мавритания расмий ахборот агентлиги хабар беришича, бу мусобақа 256 нафар Қуръон қориси ва ҳофизи иштирокида турли арабий-исломий мамлакатларда бўлиб ўтадиган Қуръони Карим бўйича халқаро мусобақаларда иштирок этувчи мавританиялик вакилларни сайлаш мақсадида ўтказилади ва икки ҳафта давом этади. |