РАМАЗОН ЭЪЛОНИ | ||||
|
РАМАЗОН ЭЪЛОНИ Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз Қуръон мухлислари! Рамазон ойи билан сизларни яна бир муборак этиш баробарида бу улуғ ойга доир бир тадбир уюштирмоқчимиз. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили Рамазон ойига алоҳида тайёргарлик кўриб, турли тадбирлар уюштирар эдилар. Ўз таъсисчилари жорий этган ушбу анъанани баҳоли қудрат давом эттириш илинжида «Гранд‑таълим» ўқув маркази ва “Қуръон.уз” сайти биргаликда Рамазон ойи учун махсус мусобақа ташкил этмоқчи. Мусобақа икки босқичда ўтказилади:
Мусобақа учун қуйидаги китоблар танланди: – «Мўминнинг қалқони»; – «Муфассал тажвид»; – «Хатми Қуръонга марҳабо». Биринчи ва учинчи китобнинг электрон иловасини қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин: https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/mminning-aloni---mufassal-rza-kitobi https://e-hilolnashr.uz/catalog/detail/hatmi-uronga-marabo
Саволлар билет шаклида тарқатилади ва жавоблар жонли тарзда тақдим этилади. Саволларга муваффақиятли жавоб бериш учун асарлардаги маълумотларни пухта ўзлаштириб олиш лозим. Биринчи босқичда энг кўп балл йиққан 10 ва ундан ортиқ иштирокчи кейинги босқичда беллашади. Аниқроғи, барча саволларга жавоб бериб, энг юқори балл йиққанлар 10 тадан ортса, барчалари, ундан кам бўлса, уларнинг энг юқори балл йиққан 10 иштирокчи кейинги босқичга ўтади.
Саволлар учун балл қабул қилинган бўлиб, барча саволларга тўғри жавоб берган иштирокчи энг юқори баҳога эга бўлади. Мусобақада соха мутахассислари ҳакамлик қиладилар. Мусобақа фақат эркаклар учун бўлиб, ёш чегараси йўқ. Иштирокчилар адади чекланган: 30 та. Талабгорлар 30 тага етгач, рўйхатга олиш тўхтатилади. Мусобақа шу Рамазон ойининг 24- ва 25-кунлари, 2018 йил 9 ва 10 июн кунлари «Ҳилол-нашр» нашриёт‑матбааси мажлислар залида бўлиб ўтади. Бошланиш соати – 10:00. Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда. Иштирокчилар юқори 3 совринли ўринларга эга бўлмаган тақдирда ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланадилар. Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги рақамга мурожаат қилиб, шахсингиз ҳақидаги маълумотларни тақдим этинг: (+99890) 902-22-60 |