Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръони мусобақасида... |
|

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръони мусобақасида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси нутқ сўзлади
Жорий йилнинг 7 февраль куни Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжидида хотин-қизлар ўртасида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси – 2018»нинг 1, 2 ва 3-ҳудудий босқичлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мазкур Қуръон мусобақасида Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Рисолат Эшқобилова нутқ сўзлади.
Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Рисолат Эшқобилова ўз сўзида муҳтарам Юртбошимизнинг 2017 йил 1 сентябрь куни “Ҳазрати Имом” мажмуасига қилган ташрифларида Қуръон ўқиш бўйича мусобақа ташкил этиш ташаббуси илгари сурилганлигини, шунга биноан Республикамиз бўйлаб Қуръон мусобақаси бўлиб ўтаётганлигини, шу жумладан, вилоятимизда Қуръон мусобақаси бўлиб ўтаётганлигини, вилоятимиз аҳли бу мусобақани катта қизиқиш ва кўтаринки руҳда қарши олганлигини, мусобақа хотин-қизлар ўртасида бўлаётганлигини, бу жуда куванарли ҳол эканини алоҳида эътироф этиб, мусобақасида қатнашаётган қориялар ҳамда мусобақа иштирокчиларини самимий муборакбод этди. Р.Эшқобилова сўзини давом эттириб, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар, Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффаққият бўлади. Элимизга нур келади” деб айтган пурмаъно сўзларини айтиб, мазкур Қуръон мусобақасида қатнашаётган қорияларга Аллоҳдан омадлар тилаб сўзини якунлади.
Манба: ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги Матбуот хизмати
“ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018” ҳақидаги энг қайноқ хабарлар ва маълумотлардан каналимиз орқали хабардор бўлинг! |