Малайзияда Қуръон мусҳафларини чоп этиш ва муқовалаш учун “Қуръон” нашриёти мажмуаси барпо этилди | ||||
|
Малайзияда Қуръон мусҳафларини чоп этиш ва муқовалаш учун “Қуръон” нашриёти мажмуаси барпо этилди Бу ҳақда Малайзия бош вазири ўринбосари доктор Аҳмад Зоҳид Ҳумайдий катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турадиган, 60 миллион рингит (15 миллион АҚШ доллари) қийматидаги мажмуанинг очилиш маросимида шундай деди: “Ўтган йили барпо этилган бу мажмуа бошқа нашриёт жамоалари билан мусобақалашиш учунгина ташкил этилгани йўқ. Балки мақсад Малайзияда Қуръон мусҳафларини чоп этишни янада ривожлантириш билан бирга уни халқаро миқёсга олиб чиқишдир”. Шунингдек, “Биз Мадинаи Мунавварадаги нашриёт маркази фаолиятини юксак баҳолаймиз. Лекин Ўрта Шарқ ва бошқа мамлакатларда бўлгани каби Малайзияда ҳам Қуръони Карим чоп этишда ўзига хос услуб ҳамда Малайзия Мусҳафи бўлишини истаймиз”, дея қўшимча қилди. Манба: assabeel.net |