Ўн миллион ададли шартнома | ||||
|
Ўн миллион ададли шартнома Исломий Ишлар ва Вақфлар Умумий Уюшмаси Муҳаммад ибн Рошид маркази билан биргаликда Мусҳафи Шарифнинг 10 000 000 (ўн миллион) ададдаги энг юқори, сифатли ва ўта аниқликдаги нусхаларини чоп этиш борасида шартнома тузди. Ушбу битимга мазкур Уюшма раиси доктор Муҳаммад Матар ал-Каъбий ва Муҳаммад ибн Рошид маркази ижрочи директори Файсал Солим ибн Ҳайдар имзо чекдилар. Бу битимни тузишдан мақсад, араб диёрлари ва бутун Ислом оламидаги қорилар ва илм аҳлларининг Қуръонга бўлган эҳтиёжларини юксак тарзда қондиришдан иборатдир. Шунингдек, эзгу амалларда бирлашиб, жамиятни тўғри йўлда барқарор давом этишини таъминлаш ҳамда кўплаб эзгуликлар кўзланган.
Муҳаммад ибн Рошид маркази Қуръони Карим китобини чоп этиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Бу нашриёт маркази дастлабки босқичда бир йилда 6 000 000 (олти миллион) нусха Мусҳаф чоп этди. Сўнгги вақтларга келиб бу кўрсаткич 15 000 000 (ўн беш миллион)га етди. www.albayan.ae |