Китобда Қуръон мусобақаси | ||||
|
Китобда Қуръон мусобақаси Куни кеча 25 октябр куни Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳридаги «Хожа Бухорий» номидаги ўрта-махсус Ислом билим юртида Республика Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Тадбир жуда ҳам кўтаринки руҳда, тантанали ўтди. 1-ўрин асли фарғоналик Аҳлиддин қорига, 2-ўрин жиззахлик Ҳусниддин қорига ва 3-ўрин самарқандлик Сирожиддин қорига муяссар бўлди. Ғолиблар мақтов ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар ҳамда Республика босқичига йўлланма олдилар.
|