Юртимизда Қуръон кўриклари | ||||
|
Юртимизда Қуръон кўриклари Бу йил Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида октябр ойи «Қуръон қироати ва тажвид ойлиги» деб номланганди ва шу муносабат билан 27 октябрь куни «Таҳфизул Қуръон» кафедраси бошчилигида институт талабалари ўртасида «Қуръон зиёфати» ном остида Қуръони Карим мусобақаси ўтказилди. Бу мусобақа, аввалгиларидан фарқли ўлароқ, фақат тараннум йўналиши бўйича ўтказилди ва унда Тошкент Ислом институтининг қироатда пешқадам 26 та талабаси қатнашди. Қориларнинг тиловатлари «Тараннум» (оҳангнинг сифати); «Савт» (овознинг сифати); «Тажвид» жиҳатидан баҳоланди.
Манба: muslim.uz |