Маккада Кааба учун янги каабапуш тикилди | ||||
|
2016 йилнинг ҳаж мавсуми бошланиши арафасида кисва тикиш фабрикаси ишчилари янги каъбапўшни тикиб битирмоқдалар. Янги кисвани Каъбанинг устига Арафа куни − 12 сентябрда ёпиш мўлжалланган. Кисва – бу Маккадаги муқаддас Каъба устидаги ёпинчиқдир. Уни ҳар йили ҳаж мавсуми бошланиши олдидан янгиланади ва мавсум ниҳоясида майда бўлакларга бўлиб, мусулмонларга тарқатилади. Айрим олимларнинг фикрича, Каъбани кисва билан ёпиш Пайғамбар Исмоил алайҳиссалом даврларидан бошланган.
Кисва тоза ипакдан тайёрланган, кора ранга бўялган бўлиб, оғирлиги 700 килограммдир. Кисва тикилиши давомида қарийб 120 кг тилла ва 25 кг кумуш иплардан фойдаланилади.
Islam-Today |