Эслатма | ||||
|
2016 йил 20 апрель, чоршанба куни Тошкент шаҳрининг «Камолон» даҳасида жойлашган «Хўжа Аламбардор» жоме масжидида ХХVI Республика қорилар кўрик–танловининг якуний Республика босқичи ўтказилади.
Мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом университети талаба ва толибалари иштирок этади.
Мусобақа соат 09:00 да бошланиб, пешин намозига қадар давом этади. Пешин намозидан сўнг 13:30 да тортиқ этиладиган Қуръони Карим зиёфат дастурхонига меҳмонлар таклиф этилади.
Мусобақа икки йўналишда ўтказилади: 1. Мураттаб қори ва қориялар. 2. Мужаввид қори ва қориялар.
Мусобақага Қуръони Карим мухлислари, барча ихлосманд эркаклар ва аёллар таклиф этилади.
Масжид манзили: Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Янгиобод маҳалласи Камолон кўчаси, 71-уй
интернет материаллари асосида тайёрланди |