A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Мавританияда Қуръонни маҳорат билан ўқиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

 

 

Мавританияда Қуръонни маҳорат билан ўқиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди

 

Мавританияда хайрия жамиятларидан бири Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда 60 та толиби илм ўртасида Қуръонни маҳорат билан ўқиш бўйича мусобақа уюштирди. Унда турли давлатлардан 60 та талаба иштирок этди. Мусобақа икки йўналиш — Қуръонни тўлиқ ёд олиш «Муқоддиматул ­Жазарийя» тажвид китобини ёд олиш; Қуръонни маънолари билан тўлиқ ёдлаш бўйича ўтказилди. Мусобақага тўрт кишилик ҳакамлар ҳайъати раҳбарлик қилди. Ушбу муносабат билан уюштирилган тадбирга Таҳфизул Қуръон хайрия ташкилоти мудири, Қуръони Карим радиоси илмий мажлисининг аъзоси доктор Шайх Саййид ҳожи, фатво ва шикоятлар бўйича Олий Кенгаш аъзоси Шайх Саййид Муҳаммад, мазкур Жамият бош котиби Шайх Умар Фатҳ ва бошқа йирик уломолар, тарғиботчи ва мутафаккирлар, шулар билан бир қаторда, толиби илмлар ва уларнинг яқинлари ташриф буюришди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Сўнг унда сўзга чиққанлар Қуръони Карим таълими ва уни ёд олишга эътибор бериш ҳақида гапириб ўтдилар. Шунингдек, талабалар ва Таҳфиз марказларига кўрсатмалар бериб, уларни Қуръонни ёдлаш ва уни пухта ўзлаштиришга ундадилар. Тадбир сўнггида ғолиб бўлган ҳофизларга мукофотлар топширилди.