Ҳомийлар "Закот" хайрия жамғармасига болаларга Қуръондан таълим бераётган устозларга хизмат ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатишди | ||||
|
Ҳомийлар «Закот» хайрия жамғармасига болаларга Қуръондан таълим бераётган устозларга хизмат ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатишди ТР (Татаристон Республикаси) ДУМАси «Закот» хайрия жамғармаси болаларга Қуръондан таълим бераётган устозларга 2015 йилнинг декабрь ойи учун хизмат ҳақини тўлашда ёрдам берганликлари учун «Система» компанияси Гуруҳига ташаккур билдиради. Ёрдам пулининг миқдори 240 минг рубль. Тўлов ТР да жойлашган учта мадраса ва Қозон шаҳридага 9 та масжидда «Муаллим» дастури бўйича таълим бераётган 12 та устозга берилди. Ўқитувчиларнинг ишини баҳолаш бўйича кўчма комиссия давра суҳбатлари ўтказишган эди, ўқитувчилар ишларининг натижалари кутилганидан ҳам яхшироқ чиқди. «Атиляр» масжидида Исломия хоним таълим беради. Унинг 8 нафар фарзанди бўлиб, улардан бири ногирон. Шунга қарамай, у Қуръондан таълим бериш вақтида масжидда бўлади. «Ометлелер» масжидида таълим бераётган Алфия хоним ҳам кўп болали ва у ҳам болаларга Қуръондан муваффқиятли дарс бериб келмоқда. Уроссадаги мадрасада Наврўзовлар оиласи таълим беради. Илҳом ҳазрат «Муҳаммадия» номли Қозон Олий Ислом Мадрасаси битирувчиси, унинг аёли Қуръон ҳофизаси. Қозон шаҳридаги иккита масжидда Россия Ислом Институти битирувчилари, ҳофизи Қуръон ака-ука Довудовлар таълим бериб келишмоқда. Улар болаларга таълим беришда яхши натижалар эришишмоқда. Аллоҳ таоло мурувватли кишиларимизни қилган хизматларига яраша мукофотласин ва уларга икки дунё яхшиликларини насиб этсин. Манба: Islam-today |