Нидерландияда «Мишкот» жамияти Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ҳамкорлигида Қуръон мусобақаси ўтказди | ||||
|
Нидерландияда «Мишкот» жамияти Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ҳамкорлигида Қуръон мусобақаси ўтказди Нидерландияда Мишкот жамияти Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ҳамкорлигида Қуръон мусобақаси ташкил қилди, унда 78 та ўғил-қиз иштирокчилар қатнашишди. Мусобақа еттита йўналишда бўлди: 1) Қурони Каримни тўлиқ ёд олиш; 2) 15 пора ёдлаш; 3) 10 пора ёд олиш; 4) 5 пора ёд олиш; 5) 3 пора ёд олиш; 6) 1 пора ёд олиш; 7) Янги мусулмонларга мўлжалланган йўналишлар. Мусобақага «Уммул Қуро» университети қироат илми устози доктор Солим Заҳроний бошчилигидаги олти кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати бошчилик қилди. Бундан ташқари, мусобақада бешта аёл устозлар ҳам ҳакамлик қилди. Тадбирга Шайх доктор Солим, Нидерландия Имомлар уюшмаси бош котиби Шайх доктор Абдулҳамид, Марокаш мамлакати бош консули доктор Муҳаммад Бузил, Таҳфизул Қуръон уюшмаси вакили Шайх доктор Холид Марғуб ва бошқа бир қатор Қуръон ходимлари ва мухлислари ташриф буюришди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Сўзга чиққанлар Қуръони Карим таълимининг аҳамияти, уни ёд олишга эътибор бериш борасида гапириб ўтдилар ва мусобақа қатнашчиларга кўрсатмалар бериб, қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиришди. Тадбир сўнггида ғолибларга мукофотлар топширилди. Манба: www.hqmi.org |