Ганада содир бўлган йирик ёнғин Қуръондан бошқа барча нарсани йўқ қилиб юборди | ||||
|
Африканинг Гана давлати ОАВи мўъжиза деб ҳисобласа бўладиган воқеа ҳақида хабар беришмоқда. Гананинг Сокунди шаҳрида йирик ёнғин содир бўлди. Олов тураржой биносидаги барча нарсани йўқ қилган. Маҳаллий ўт ўчирувчилар куллар орасидан ўт тегмаган бус-бутун Қуръони Каримни топиб олишиб, ҳайратда қолишди. Диққатга сазовор жойи шундаки, олов ёки бошқа бирор офатда бунга ўхшаш Қуръоннинг «сақланиб қолиши» биринчиси эмас. Яқинда Озарбайжонда содир бўлган ёнғин ҳам хонадон эгаларининг бор бисотини йўқ қилиб юборган, Қуръон Каримга эса ўт тегмаган. Islam-today |