БААда Қуръон илмларига оид учта янги мусобақа ташкил қилинади | ||||
|
Бирлашган Араб Амирликларининг «Раъс ал-Хайма» вилояти ҳокими Шайх Сауд бин Сақар ал-Қосимий раҳбарлигида «Раъс ал-Хайма» муассасасида ўтказилган 16-давра йиғилишида «Қуръони Каримнинг фазилатлари тўғрисидаги ҳадислар», «Исломни яқинда қабул қилганлар (аввал бошқа динда бўлиб, кейинчалик Исломни қабул қилганлар ўртасида Қуръон ва ҳадисга оид мавзуларда ўтказилади)», «Мураттаб имом-хатиб ва муаззинлар» мавзулари бўйича мусобақалар ўтказилиши маълум қилинди.
Муассаса Бошқарув кенгаши раиси Шайх Сақар ал-Қосимий ўз сўзида, ушбу мусобақалар муассаса фаолиятини янада жадаллаштириш, шунингдек, ёшларни Қуръони Карим ва ҳадиси шариф илмлари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкиллаштирилаётганини таъкидлади. iqna.ir сайти маълумотлари асосида |