Бутун дунё ТаҳфизулҚуръон уюшмаси Ангиляда Қуръон мусобақаси ўтказди | ||||
|
Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Ангиляда Қуръон мусобақаси ўтказди Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси «Дарурриоя исламийя» билан ҳамкорликда Англияда Қуръон мусобақаси ўтказди. Мусобақада 64 та ўғил-қизлар иштирок этди. Мособақа етти турда бўлди: 1) Қуръонни тўлиқ ёд олганлар; 2) 15 пора (ярмини) ёд олганлар; 3) 5 пора ёд олганлар; 4) 3 пора ёд олганлар; 5) 2 пора ёд олганлар; 6) 1 пора ёд олганлар; 7) Каҳф сурасини ёд олганлар.
Мусобақани олти кишилик ҳакамлар ҳайъйти кузатиб борди. Тадбир якунида иштирокчилар тақдирландилар. Йиғилишга «Дарурриоя исламийя» бошлиғи Устоз Ҳусайн Юсуф, идора кенгаши раҳбари Тавфиқ Қосимий, Англиядаги сумалиялик муҳожирлларнинг номидан Шайх Иброҳим Мусо ва бошқалар ташриф буюрдилар.
Манба: www.hqmi.org |