Франсияда Қуръон мусобақаси ўтказилди | ||||
|
Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Франциядаги «Шахс етиштириш орзуси» номли институт билан биргаликда, Элзас мусулмрнлари робитаси бошчилигида Қуръон мусобақаси ўтказди. Мусобақада 75 нафар талаба бешта йўналиш бўйича иштирок этди. Мусобақа олтита йўналишдан иборат бўлди: 1. Қуръони Каримни тўла ёд билиш. 2. 15 пора ёд билиш. 3. 5 пора ёд билиш. 3. 3 пора ёд билиш. 4. 2 пора ёд билиш. 5. 1 пора ёд билиш. Ушбу мусобақани тўрт кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб борди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда доктор Мустафо Қуззо, Германиядаги масжид хатиби ва маърузачиси шайх Рабиъ Мисрий, Риёздаги халқаро Масжидлар уюшмаси вакили устоз Муҳаммад Ҳарбий, институт ўқув ишлари масъул раҳбари жаноб Мухтор, Уюшма вакили Абу Зайд Морису, бир неча уламолар, масжидлар имомлари, талабалар, мударрислар ва Қуръон ихлосмандлари иштирок этди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирда сўзга чиққанлар мусобақа ташкилотчиларига ўз миннаддорчиликларини изҳор қилишди. Уюшманинг дунёда Қуръони Карим хизмати борасида олиб бораётган ҳаракатлари юксак баҳоланди. Мусобақа қатнашчиларига Қуръони Каримни янада мукаммал ёд олиб, тажвидини пухта ўзлаштириш лозимлигини айтиб ўтилди. Ёш қорилардан тиловати тингланди ва тадбир сўнгида ғолибларга мукофотлар топширилди. Манба: www.hqmi.org |