Афғонистонда 3290 нафар Қуръон ҳофизлари ўртасида мусобақаси бўлиб ўтди | ||||
|
Афғонистондаги Қуръони Каримни ўргатиш ва ёдлатиш уюшмаси Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда «Қуръон моҳирлари» мусобақаси ўтказди. Мусобақани давлат раҳбари доктор Муҳаммад Ашраф Ғаний назорат қилиб борди. 3290 нафар талаба йигит ва қизлар иштирок этган ушбу мусобақа олтита йўналиш бўйича ўтказилди. 1) Қуръонни ўн хил қироатда тўлиқ ёддан билиш; 2) Қуръонни тўлиқ ёд олиш ва «Жазарий матни»ни тўлиқ ёддан билиш; 3) Қуръонни тўлиқ ёд олиш ва «Риёзус-солиҳин»ни ёд билиш; 4) Қуръонни тўлиқ ёддан билиш ва ҳофизлик маҳорати бўйича; 5) Қуронни тўлиқ ёд олиш ва айрим калималарининг мазмунини билиш; 6) кичкинтой ҳофизлар. Ушбу мусобақани етти кишидан иборат ҳакамлар кузатиб борди. Сўнг мусобақа қатнашчилари учун алоҳида тадбир уюштирилди. Тадбирда Саййид Муҳаммад Яъқуб Аҳмадий, меҳнат ва ижтимоий ишлар вазири ўринбосари устоз Восил Нур, Уюшма вакили Қори Нуруззамон Шарофат, бир қатор уламолар, имом хатиблар, мударрислар, талабалар ва нуфузли меҳмонлар иштирок этди. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Унда сўзга чиққанлар мусобақа ташкилотчиларига ўз миннаддорчиликларини билдиришди. Тадбир давомида кичкинтой қорилар тиловат қилишди. Якунида ғолибларга қимматбаҳо мукофотлар топширилди. Манба: www.hqmi.org |