Россиянинг Пермь шаҳридаги кўргазмалар марказида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди | ||||
|
Россия фатво ҳайъати Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда Россиянинг Пермь шаҳридаги кўргазмалар марказида Қуръон мусобақаси ўтказди. Унда уч йўналиш: Қуръонни тўлиқ ёд билиш, икки порани ёд билиш ва мужаввидлик бўйича жами 50 та қори иштирок этди. Уч кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати мусобақа қатнашчиларини баҳолаб бордилар. Қатнашчилар учун ажойиб тадбир намойиш қилинди. Унда Пермь вилояти муфтийси Илҳом Байбарисов, Россия маркази муфтий ёрдамчиси Анвар Аблаев, Россиядаги Усмон ибн Аффон институти мудири Иброҳим Собиров, қуръоний ишларга мутасадди бир неча кишилар, талабалар ва ўша ернинг кўплаб аҳолиси иштирок этди. Мусобақа Қуръон тиловати билан очилди. Кейин меҳмонлар сўзга чиқиб, тадбирда қатнашувчи барчага ташаккур изҳор қилдилар ва қориларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида ва жамиятда тутган ўрини ҳақида сўзладилар. Қориларни табриклаб, уларни Қуръони Карим ҳифзи ва тажвидига эътибор қаратишга, унинг одоблари ва ундаги ҳукмларни маҳкам ушлашга чақирдилар ва ўз жамиятларида пешқадам инсонлардан бўлишни насиҳат қилдилар. Мусобақа ташкилотчиларига ташаккур айтдилар. Мусобақа сўнгида тадбир меҳмонлари ва ғолибларга муносиб совғалар улашилди. Манба: http://www.hqmi.org |