A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Кичкинтой ҳофизи Қуръонлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди
PDF Босма E-mail

Кичкинтой ҳофизи Қуръонлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси аёллар бўлими муҳтарама амира Абто бинт Муқрин бошчилигида ўзининг Жиддадаги қароргоҳида кичкинтой қорилар ўртасида ўтказилган бешинчи ҳалқаро мусобақа ғолибларини, шунингдек, уюшманинг бу йилги саккизинчи халқаро Қуръон кўриги иштирокчиларини тақдирлаш маросимини уюштирди.

 

Тадбир мусобақада тўртинчи ўринни эгаллаган мисрлик қиз Оло Тоҳонинг тиловати билан очилди. Ундан сўнг бўлим мудири сўзга чиқиб, ушбу уюшманинг Аллоҳнинг каломига ва қориларга кўрсатаётган эътибори, қуръоний дастурлар ва Қуръони Карим таълимини ривожлантириш йўлидаги ҳизматларини эслаб ўтди. Тадбир асносида қуйидаги талабаларнинг қироатлари ҳам янгради: Жазоирлик Абдурраҳмон Қориҳ. Ёши тўққизда. Шайх Афасий савтида қироат қилди. Покистонлик Хушқадам Аф Абдуссамад. Ёши тўққизда. Қуръон сураларининг номи, бетларининг рақами, оят ва жузларнинг рақами, маккий ва маданий сураларни ажратиб ёд олган. Покистонлик Эҳсонуллоҳ Муҳаммад Муборак. Тўққиз ёшда. Ўн хил қироатда тиловат қилади. Тадбир иштирокчи хонимларнинг барчаларида катта таассурот уйғотди ва  табиийки, улар ўз фарзандларига Қуръон ўргатиш муҳаббати ва шижоатини янги бир босқичга кўтарди. Шу билан бирга, улар уюшма аъзоларидан бундан кейинги фаолиятларида янада самарали ва илдам хизматлар умидида эканларини изҳор қилишди.

Манба: hqmi.org