Бирмингемда топилган Муҳаммад алайҳисалом даврига оид Қуръонни зиёрат қилувчилар оқими кутилмоқда | ||||
|
Бирмингем Марказий масжиди имомининг фикрича, Британия қироллигининг барча бурчагидан яқинда олимлар топган Муҳаммад алайҳисалом даврига оидлиги эҳтимоли катта бўлган Қуръонни кўриш учун келувчилар сони кўпаяди. Бу ҳақида The Washington Post ахборотига таянган ҳолда Inopress.ru хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, Бирмингем университетининг Яқин Шарқ китоблар жамланмасида ётган ушбу қўлёзманинг ёшини билиш учун Оксфорд лабораториясида радиоуглерод усули ёрдамида тадқиқ қилинди. Олимлар 95 фоиз эҳтимоллик билан қўлёзма 568-645 йиллар орасида ёзилганлигини аниқлашган. Бу эса ушбу қўлёзма Қуръоннинг сақланиб қолган энг қадимий нусхаларидан бири эканлигини англатади. Ибн Маъруф таржимаси |