Мусъаб ибн Умайр номидаги ислом институти Қуръон мусобақаси уюштирди | ||||
|
Мусъаб ибн Умайр номидаги ислом институти Мозамбик Исломий Кенгаши Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси билан ҳамкорликда Қуръон мусобақаси уюштирди. Мусобақада 137 та қори қатнашиб, қуйидаги тўрт йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди: 1. Қуръони Каримни тўлиқ ёддан ўқиш. 2. Қуръони Каримнинг ўн беш порасини ёддан ўқиш. 3. Қуръони Каримнинг саккиз порасини ёддан ўқиш. 4. Қуръони Каримнинг бир порасини ёддан ўқиш. Мусобақани тўрт кишидан иборат ҳакамлар жамоаси баҳолаб боришди. Қуръон ҳофизларини рағбатлантириш учун ташкил қилинган йиғинга Мозамбик Исломий Кенгаш раиси Шайх Аминуддин Муҳаммад, Африка Мусулмонлари Қўмитаси раиси ҳамда Қуръон ихлосмандлари ва талабалар ташриф буюришди. Тадбир Каломуллоҳ тиловати билан бошланди. Сўнгра ташриф буюрган меҳмонларга сўз берилди. Сўзга чиққанлар бундай шарафли тадбирда қатнашишдан бахтиёр эканларини таъкидлаб, мусобақада қатнашаётган иштирокчиларни Қуръони Карим одобларига риоя этишга ва унга амал қилишга тарғиб қилдилар ва уларга омад тиладилар. Мусобақа сўнгида ғолибларга мукофотлар ва совғалар топширилди. Манба: www.hqmi.org |