Жидда шаҳрида «Қуръони Каримга хизмати учун» халқаро кўригининг тақдирлаш маросимини ўтказди | ||||
|
Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси жорий йилнинг 12-рамазон куни Жидда шаҳрида «Қуръони Каримга хизмати учун» халқаро кўригининг тақдирлаш маросимини ўтказди. Тадбирда Бутундунё Ислом Робитаси ташкилотининг раиси Доктор Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин Туркий, Жидда вилояти амири Машъал ибн Можид ибн Абдулазиз Оли Сауд ва Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Бош котиби доктор Абдуллоҳ Басфар ва бошқа бир қатор нуфузли меҳмонлар қатнашишди. Анъанага биноан тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Кейин Доктор Абдуллоҳ Басфар сўзга чиқиб, меҳмонлар, иштирокчилар ва тадбир ташкилотчиларига ўз дил сўзларини изҳор этди. Тадбирда қуйидаги номинациялар бўйича иштирок этган ташаббускорлар мукофотланди: 1. Қуръони Каримга қилган шахсий хизматлари учун. Ғолиб: Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Оли Сауд. 2. Энг яхши Қуръон мусобақаси учун. Ғолиб: Аскарларга Қуръон ўргатиш учун ташкил қилинган Амир Султон халқаро Қуръон мусобақаси. 3. Қуръон ўргатувчи улуғ устоз. Ғолиб: Шайх Абдуррафиъ Ризвон Шарқовий (Миср). 4. Қуръон ўргатувчи энг намунали институт. Ғолиб: Чеченистоннинг Таҳфизул Қуръон институти. 5. Қуръони Каримга ихтисослашган энг яхши факультет. Ғолиб: Гана республикасидаги «Қуръони Карим ва унинг илмлари» номли факултет. 6. Энг яхши Қуръон ёдлатиш жамияти. Ғолиб: «Дорул‑Қуръонил‑Карим» (Андунисия). 7. Энг яхши Қуръон ўргатувчи муаллим. Ғолиб: Шайх Абдуллоҳ Муҳаммад Тоҳир Муҳаммад Иброҳим. 8. Энг яхши қуръоний теледастур. Ғолиб: «Мусафир маъал-Қуръан» кўрсатуви. 9. Энг яхши қуръоний сайт ёки электрон дастур. Ғолиб: Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавий ишлари бўйича раҳбарият қошидаги Қуръон ўргатиш муассаси. 10. Қуръони Каримни таълим бериш борасидаги энг яхши тадқиқот. Ғолиб: «Алий ал-Жафолий» хайрия муассасаси, Имом Саълабийнинг «Ал-Кашф вал-баён фий тафсирил-Қуръан» китобининг таҳқиқ қилгани учун. Ёш қорилар номинацияси бўйича қуйидаги қорилар мукофотланди. 1-ўрин. Абдурраззоқ Маҳмуд Ҳарсий, 10 ёш, Сомали республикаси. 2-ўрин. Ҳузайфа Абдурраҳмон, 10 ёш, Бангладеш. 3-ўрин. Абдуллоҳ ал-Маҳфуз Зайнул Обидийн, 10 ёш, Бангладеш. 4-ўрин. Мукаррир Омирхон Муҳаммад Раис, 9 ёш, Ҳиндистон. 5-ўрин. Алаа Тоҳо Алий Тоҳо, 9 ёш, Миср Республикаси. Қуръон илмларини энг яхши ўзлаштирувчилар ўртасида ўтказилган мусобақа ғолиблари: 1-ўрин. Молик Аднон, Иордания Қироллиги. 2-ўрин. Мукаррир Аҳмад Юсрий, Миср Республикаси. 3-ўрин. Исо Алавий, Гана Республикаси. |