Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ёш қорилар ва Қуръони Карим билимдонлари ўртасида бирданига иккита Қуръон мусобақаси ўтказди | ||||
|
Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси ёш қорилар ва Қуръони Карим билимдонлари ўртасида бирданига иккита Қуръон мусобақаси ўтказди. Бутун дунё Таҳфизул Қуръон уюшмаси Жидда шаҳридаги «Насим» мавзесида ёш Қуръон ҳофизлари ўртасида Қуръон мусобақаси ташкил этди. Унда 13 та – Бангладеш, Сомали, Миср, Ҳиндистон, Афғонистон, Тожикистон, Чад, Иордания, Покистон, Эфиопия, Жазоир, Мозамбик, Индонезия давлатларидан 29 нафар қори ва қориялар иштирок этди.
Шунингдек, Қуръони Каримни пухта ўрганиш маҳорати бўйича мусобақанинг якуний саралаш босқичи ҳам бўлиб ўтди. Унда 22 та – Иордания, Судан, Танзания, Шри Ланка, Миср, Босния, Украина, Афғонистон, Франция, Уганда, Индонезия, Ҳиндистон, Қирғизистон, Покистон, Татаристон, Мавритания, Филиппин, Гана, Эфиопия, Доғистон, Сомали, Тожикистон давлатларининг ҳар биридан биттадан вакил, яъни 22 нафар қори қатнашди. Манба: http://www.hqmi.org |