Оксфорд қуръоний тадқиқотлар иккинчи конференциясига мезбон бўлади | ||||
|
Қуръоний тадқиқотларнинг иккинчи конференцияси жорий йилнинг 16 -17 июль кунлари Оксфорд Қуръон муассасасининг ташаббуси билан Англиянинг Оксфорд шаҳрида бўлиб ўтади. «quran-institute» ахборот сайтининг хабар беришича, мазкур конференцияда Қуръон тафсирлари ва муфассирлар, Қуръон чоп этилишининг тарихи, қуръоний хаттотлик санъати, Қуръон интернет халқаро тармоғида, Қонун ва Қуръон, Қуръонга асосланган ирфон, Жаҳон қуръоний муассасалари, Дунё қуръоний ўзгаришлари ва Қуръондаги тарихшунослик ва бошқа шу каби Қуръонга оид мавзулар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
|