Баҳрайнда Қуръон кечалари ўтказилмоқда | ||||
|
![]() Баҳрайнда Қуръонга хизмат қилиш ишига масъул «Иқра» уюшмаси рамазон ойи яқинлашгани муносабати билан ражаб ойидан Қуръон кечалари ўтказишни бошлади. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу тадбир 20 йилдан бери ўтказилиб келинади. Шунингдек, бу тадбир лойиҳасига Баҳрайннинг шаҳар-қишлоқларидан ташқари, Саудия Арабистонининг шарқий вилоятларида ҳам Қуръон кечалари ўтказиш киритилган. Бундай кечаларда энг машҳур ва сара қориларнинг қироатлари, нашидалари, уламоларнинг маърузалари ҳамда томошабинлар билан савол-жавоблар ўтказиш кўзда тутилган.
Манба: www.iqna.ir/ar/
|