A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Бугун кечқурун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида XXXII халқаро қорилар Қуръон мусобақаси бошланади
PDF Босма E-mail

 

 

Бугун кечқурун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида XXXII халқаро қорилар Қуръон мусобақаси бошланади

Бугун 15 май, жума куни кечқурун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида XXXII халқаро қорилар Қуръон мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унга мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ҳам ташриф буюриши кутилммоқда.
Халқаро Қуръон ахборот агентлиги iqna.ir сайтининг хабар беришича, Эрон пойтахти Теҳрон шаҳридаги исломий олий мажлислар ўтказиладиган залда бўлиб ўтадиган мусобақанинг очилиш маросимига мамлакат раҳбари билан бирга бир қатор вазирлар, парламент депутатлари, араб ва мусулмон давлатлар элчилари, Эрондаги Қуръон фаоллари ва 75 дан ортиқ давлатдан келган қатнашчилар ташриф буюрадилар.
Мусобақа ҳайъати раиси Алий Муҳаммадийнинг айтишича, мусобақа икки йўналишда: Қироат ва Қуръони Каримни тўлиқ ҳифзи бўйича ўтказилади ва мусобақанинг якуни – хатмона маросими 22 май жума куни ўтказилади. Mусобақада 75 давлатдан 120 га яқин қорилар иштирок этади. Ҳакамларнинг 12 таси эронлик, қолган 10 таси бошқа давлатлардан таклиф қилинган.
Шайх Муҳаммадий мусобақага қўшимча равишда 21 май пайшанба куни Тўққизинчи Халқаро Қуръон Тадқиқоти кўриги ўтказилишини, кўрик заҳирасига Эрон ва бошқа давлатлардан китоб ва мақолаларни ўз ичига олган 700 та илмий иш топширилишини ва чет эллик тадқиқотчиларнинг 40 дан ортиқ мақолалари тақдим этилишини таъкидлаб ўтди. 20 май куни ўтказиладиган Қуръон фаолларини тақдирлаш маросими ҳам мусобақага қўшимча равишда ўтказиладиган режалар рўйхатидан жой олган. Унда 19 та Қуръон фаоллари тақдирланади, улардан 7 таси бошқа давлатлардан.
Эрон Вақф ишлари раиси мусобақага қўшимча равишда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳам бор борлигини айтиб, 50 га яқин таълим даврасини ташкил қилиш, 60 га яқин Қуръон тиловати зиёфатини ўтказиш, Қуръон кўргазмасини ташкил қилиш, исломий ҳаёт ва исломий оила жамиятини ташкил қилиш, давра суҳбатлари, савол-жавоблар ўтказиш ва мусобақа иштирокчилар билан инқилоб етакчилари ўртасида учрашувлар уюштириш шулар жумласидан эканини таъкидлаб ўтди.
Мусобақада эронлик машҳур ҳаким Абдуррасул Ибоий ҳакамлар ҳайъатига раислик қилади. Шунингдек, Қосим Розий ва Карим Давлатийлар ҳам ҳакамлик қиладилар. Нағма бўйича Ғуломризо Шоҳимиюҳ, овоз бўйича Аҳмад Абулқосимий, вақф ибтидо (тўхташ ва бошлаш) бўйича Саййид Жаввод Содот Фотимий, тажвид бўйича Аббос Имом Жума, ҳифзнинг пухталиги бўйича Амир Оқойи ва Ризо Диёнатлар ҳакамлик қиладилар.
Меҳмонлардан тажвид бўйича урдунлик Самиҳ Аҳмад Холид Усмон ва индонезиялик Саййид Ақил Ҳусайн Мунавварлар ҳам кузатиб борадилар.
Шунингдек, ҳакамлар ҳайъатида ҳифзнинг пухталиги бўйича Жазоирлик Нуруддин Муҳаммадий, вақф-ибтидо бўйича Покистонлик Аҳмад Миён Туҳоний, Ливанлик Холид Баракот, овоз бўйича Ироқлик Салмон Алий Фулайҳ, Қувайтлик Ҳамид Мурод Муҳаммад Ошконий, нағма бўйича Малайзиялик Халил Нур ибн Муҳаммад, Мисрлик Тоҳо Муҳаммад Абдулваҳҳоб Хубайз ва Ливанлик Одил Халиллар ҳам иш олиб борадилар.

 

Манба: www.hqmi.org