A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Таҳфизул Қуръон мадрасалари аро олтинчи Қуръон мусобақасини ўтказади.
PDF Босма E-mail
2015 йилнинг 7 апрель куни Бутун дунё «Таҳфизул Қуръон» уюшмаси Жидда шаҳри Амири Мушъил ибн Можид бошчилигида Саудия Арабистони миқёсида
Таҳфизул Қуръон мадрасалариаро олтинчи Қуръон мусобақасини ўтказади. Бутун дунё «Таҳфизул Қуръон» уюшмаси Жидда шаҳри Амири Мушъил ибн Можид ибн Абдулазиз бошчилигида Саудия Арабистони миқёсида «Таҳфизул Қуръон» мадрасалариаро олтинчи Қуръон мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. Мусобақа Саудия Арабистони таълим-тарбия вазирлиги билан ҳамкорликда 1436-ҳижрий йилнинг ражаб ойида бўлиб ўтади. Унда 45 иштирокчи қатнашади. Саралаш босқичи шу ойнинг 9,10,11-саналарида бўлиб ўтади.

Мусобақа 3 босқичда бўлиб ўтади:

1. Қуръони Каримни тўлиқ, чиройли  ва мукаммал тажвид билан ёдлаш  (олий таълим босқичи талабалари учун.
2. Қуръони Каримни тўлиқ, чиройли  ва мукаммал тажвид билан ёдлаш  (ўрта таълим босқичи талабалари учун).
3. Қуръони Каримни «Каҳф» сурасидан «Нас» сурасигача чиройли  ва мукаммал тажвид билан ёдлаш  (бошланғич таълим босқичи талабалари учун).

«Тавъиятул Исломия» (Ислом тарғиботи) маркази Мамлакатни турли минтақаларидаги 15 та «Таҳфизул Қуръон» мадрасаларини ривожлантириш идоралари ичидан 90 баллдан юқори баҳо олган қори ва қорияларни танлаб олади.

Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунга келиб мамлакатда «Таҳфизул Қуръон» мадрасаларининг сони 200.000 тага етиб, унда 300.000 дан ортиқ толиб ва толибалар таълим олмоқдалар.


Қуръон Каримни тарғиб қилиш борасидаги бундай хизматлари учун Саудия Арабистони фахр ва шарафга лойиқдир.
Манба: www.hqmi.org