10 ёшли аутизм синдромига чалинган бола Қуръон ҳофизига айланди | ||||
|
«Ансар.ру»нинг хабар беришича 10 ёшли фаластинлик бола шу даҳшатли касалликка чалинган одамларга муқаддас Қуръонни ёд олиб ўрнак кўрсатди.
«Autism Daily Newscast» хабарига кўра, ёш мусулмон Ҳолид Абу Мусо Қуръонни кучли устозлардан ёд олди. Улар болакайга муқаддас оятларни ўқиб бериб туришган ва шу алфозда Ҳолид Қуръонни ёд олган. Бу янгилик ҳақида Ғазо секторида жойлашган махсус мактаб ўқитувчиси Недве Абдулал хабар берди. Бу мактабда ҳар хил руҳий касалликларга чалинган беморлар ўқитилади. Ҳолид Қуръонни ёд олиш билан бир вақтда ўқиш ва ёзишни ҳам уддалади. Бу эса ушбу синдромга чалинган бемор учун оғир вазифа ҳисобланади. Болакай энди бошқа болалар билан ҳам мулоқот қила олади ва бошқа ўйинлар ҳам ўйнай олади. Аутизм ҳақидаги махсус сайтнинг хабар беришича, аутизм – бу ривожланиш жараёнининг умрбод бузилиши, бошқалар билан муносабат қилиш қилиш имконининг мавжуд эмаслиги ва борлиқни ва бўлаётган ҳодисалар хусусиятини англай олмаслик касаллигидир. Аутизмга чалинган айрим одамлар яккаланиб қолишади ва четдан бериладиган махсус мутахассисларнинг ёрдамларига муҳтож бўлишади. Шу синдромга чалинган одамлар одатда овоз, ҳид, тегиниш, нур ва рангларга ўта таъсирчан ва сезгир бўлишади.
|