A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон ҳизмати мусобақаси
PDF Босма E-mail
Бутун Дунё Таҳфизул Куръон ҳайъати келаётган рамазон ойида Икки Ҳарам ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз бошчилигида Жидда шаҳрида «Қуръони Каримга қилган хизматлари учун» номли саккизинчи халқаро мукофотларини топшириш маросимини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу кечага Қуръонга алоқадор институт ва унверситет устозлари, Қуръон устозлари, академик уламолар, шунингдек, Қуръони Каримга оид телевидиния каналлари ва интернет сайтлари ходимлари таклиф этилган.

Тақдирлаш бир неча йўналиш бўйича бўлади:

1. «Қуръони Каримга хизмат қилиш бўйича йил кишиси» мукофоти.
2. «Энг яхши Таҳфизул Қуръон факултети» мукофоти.

3. «Энг яхши Таҳфизул Қуръон уюшмаси» мукофоти.

4. «Энг яхши ва намунали Таҳфизул Қуръон маъҳади» мукофоти.

5. «Энг яхши Қуръони Карим мусобақаси» мукофоти.

6. «Энг яхши Қуръони Карим муаллими» мукофоти.

7. «Қуръони Каримни ўқитиш бўйича катта устоз» мукофоти;

8. «Қуръонни ўргатиш бўйича энг яхши илмий тадқиқот» мукофоти.

9. «Қуръони Каримга оид энг яхши кўрсатув» мукофоти.

10.«Интернет тармоғидаги Қуръони Каримга оид энг яхши электрон саҳифа» мукофоти.

11. «Қуръони Каримга оид энг яхши журнал» мукофоти.

Бутун Дунё Ислом Робитаси ташкилоти қошидаги Таҳфизул Қуръон Ҳайъатининг ҳар йили бундай тадбирларни ўтказиб туришдан мақсади – дунё бўйлаб Қуръони Карим хизмати борасида амалга оширилаётган ишларни намойиш этиш, бу шарафли хизматни сидқидилдан бажараётганларни тақдирлаш, соҳа мутахасислари орасида ўзаро рақобат руҳини ёйиш, Қуръони Карим уюшмалари савиясини кўтариш ва янгича таълим услубларини яратиш борасидаги саъй-харакатларни юзага чиқаришдир.

Бутун Дунё Ислом Робитаси ташкилоти Бош котиби Доктор Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин Туркий жаноблари Подшоҳ Салмон ибн Абдулазизнинг бундай тадбирларда бош-қош бўлиши дунёнинг турли минтақаларидаги Қуръон мутахасислари ва мухлислари билан боғланиш ҳамда улар билан алоқада бўлиб туришда асосий омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Ушбу тадбир бўйича фикр билдирган Бутун Дунё Таҳфизул Қуръон ҳайъати Бош котиби Доктор Абдуллоҳ Басфар Саудия давлати раҳбарларининг бундай хайрли ишларда бош бўлиши шу юртдаги Қуръон ходимлари учун фахр ва шараф эканини қувонч билан қайд этди.


Манба: www.hqmi.org