A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Марсга чиқиш имкониятини қўлга киритган мисрлик сайёҳ
PDF Босма E-mail

Марсга чиқиш имкониятини қўлга киритган мисрлик сайёҳ: «Қуръони Каримни ўзга сайёрага олиб чиққан биринчи инсон бўламан».
Марсга уюштирилаётган борса-келмас сафар учун танлаб олинган 99 кишидан бири мисрлик Муҳаммад Саломдир. У одамзотнинг умри Аллоҳнинг қўлида эканига ишонишини, ўзга сайёрада ҳам ҳалок бўлмай, ҳаёт кечиришини умид қилаётганини билдирди. Сайёҳлар Марс муҳитида ҳаёт кечиришлари учун озуқа бўладиган ўсимликлар экиш режасини қилишмоқда. Жумладан, Муҳаммад Салом ўзи яхши кўрадиган Мулухия таомининг асосий қисмини ташкил этадиган ўсимликнинг уруғини ҳам ғамлаб олганини айтади. У, агар масъуллар рухсат берса, мисрликларнинг севимли таоми бўлмиш Фулдан ҳам қадоқлаб олмоқчи.
Павозчимиз 32 ёшда бўлиб, ҳали уйланмаган. Унинг Марвон исмли укаси бор. Улар бундан ўн тўрт йил муқаддам ота-оналаридан жудо бўлишган. Муҳаммад  Салом Марсга сафар қилишни қасд қилар экан: «Агар у ерга бирор инсоннинг суратини олиб чиқишга рухсат беришса, албатта, укам Марвоннинг суратини ҳамда Қуръони Каримни олиб чиқиб кетаман ва Қуръони Каримни илк бор ўзга сайёрага олиб чиққан, у ерда таҳорат ва таяммум қилган, беш маҳал озон айтиб, намоз ўқиган, рўза тутиб, хатм қилган биринчи инсон бўламан», деди.