Берлинда Қуръони Каримнинг немис тилидаги илк маъно таржимаси кўргазмага қўйилди | ||||
|
«Халқаро Қуръон ахборот агентлиги»нинг Туркия телевиденияси «TRT» телеканали расмий сайтига таяниб хабар беришича, «Аш-Шуҳада ал-атрок» масжидига қарашли маданият маркази Германиядаги «Турк-Ислом Бирлиги» ташкил этган «Мусулмон турклар, негр ва татарлар» номли кўргазмага мезбонлик қилди. Турклар билан биргаликда кўплаб германияликлар иштирок этган ушбу кўргазмада Қуръони Каримнинг немис тилидаги илк маънолари таржимаси, шунингдек, хаттотлик асарлари ва қадимги либослар намойиш этилди. |