Германияда саҳобалар томонидан ёзилган Қуръони Карим топилди | ||||
|
Исломнинг аввалида — 632 йили пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан бир неча йил ўтиб ёзилган қўлёзма Қуръоннинг парчаси Тюбинген университети кутубхонасида топилган. Бу ҳақда 10 ноябрь куни университет тарқатган хабарда айтилмоқда.
Шу вақтгача экспертлар қўлёзма тахминан 8-9 асрларда ёзилган, деб ҳисоблашган эди. Бироқ ўтказилган тадқиқотлар натижасида у янада қадимийроқ экани маълум бўлди. Мутахассислар унинг 649-675 йилларга тегишли экани эҳтимоли катта дейишмоқда.
|