«Қуръон.уз» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танлов | ||||
|
Инсониятни Ўзининг ҳақ каломига мушарраф қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! «Қуръон.уз» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танлов шартлари «Қуръон.уз» сайтининг 10 йиллигига бағишланган танловдан мақсад жаннатмакон юртимизнинг улуғ фарзандлари – солиҳ аждодларимиз, улуғ алломаларимизнинг Қуръони Каримни ўрганиш ва ўргатиш борасидаги анъаналарини давом эттириш, Каломи шарифни ўрганиш ва унинг таълимотларини халқаро ахборот тармоқларида, ўзбекзабон интернет сарҳадларида тарғиб қилиш, халқимизнинг Қуръон нури ила йўғрилган маънавий, миллий, маданий ва диний меросини авайлаб-асраш ва келгуси авлодларимизга омонат етказишдан иборатдир. Мазкур танловда Қуръони Карим мавзусига оид илмий-маърифий, насрий ва назмий адабий асарлар, тасвирий санъат асарлари ҳамда рақамли дастурлар билан иштирок этишингиз мумкин. Иштирокчиларнинг яшаш жойи, миллати, дини, жинси, ёши, савия ва малакаси, шунингдек, танловга юбориладиган асарларни тайёрлаш воситалари чегараланмайди (асарлар анъанавий ва электрон тасвир воситаларида тайёрланиши мумкин). Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу! www.islom.uz портали маъмурияти
Танлов учун тақдим қилинмоқчи бўлган материаллар Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим. электрон почтасига юборилади |