A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Жазоирда Қуръони карим ҳафтаси бошланди
PDF Босма E-mail

Жазоир пойтахтида 18 январь куни Қуръони Карим ҳафталиги  бошланди. Жазоир Дин ишлари ва вақф вазири Абу Абдуллоҳ Ғуломуллоҳ шу муносабат билан сўзлаган нутқида Жазоир Аллоҳнинг китобини ёдлатиш, тафсир қилиш ва ўргатишга алоҳида эътибор бераётганини таъкидлади.

 

Ҳафтанинг биринчи куни Жазоирнинг турли вилоятларидан келган 45 нафар ҳофиз ўртасида мусобақа ташкил қилинди. Мусобақа уч йўналишда борди: биринчиси, катталар учун  Қуръони Карим ҳифзи, тажвиди ва тафсири бўйича; иккинчиси, ҳифз бўйича; учинчиси, ўн беш ёшдан кичиклар учун. Ушбу ҳафталик давомида «Жазоирлик шахсиятининг шаклланишида Қуръони Каримнинг таъсири» мавзусида илмий анжуман ҳам бўлади.  Анжуманда мамлакатнинг турли олийгоҳларидан олимлар, тадқиқотчилар ва устозлар иштирок этишади.