A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Қуръон тинглаб, таъсирланган молдавияли аёл мусулмон бўлди
PDF Босма E-mail

Молдавиялик гагауз туркларидан бўлган Александра Сергеева тиловат қилинган Қуръони Каримдан таъсирланиб, Исломга кирди.

 

49 ёшли Александра Сергеева Адана муфтийлигига мурожаат қилиб, мусулмон бўлиш истагида эканлигини билдирди. Адана муфтийси муовини Сезаий Эрдал томонидан ўзига Ислом динининг асосий қонун-қоидалари ҳақида тушунча берилган Александра – ўтказилган «иҳтидо» маросимида калимаи шаҳодат айтиб, мусулмонлик шарафига муяссар бўлди, ҳамда ўзига янги – Пинар исмини танлади.
Муфтий муовини Эрдал Александрани ушбу қувончли қарори билан табриклаб, «Иншааллоҳ, бу қарори ўзи, оиласи ва Ислом олами учун яхшиликларга васийла бўлади,  деган умиддамиз. Зеро, мусулмонликни ўз инон-ихтиёри билан, изланиб, севиб танлаганини таъкидлаб ўтди», − деди.
Сўнг  муфтий муовини Эрдал томонидан Сергееванинг Исломга киргани муносабати билан унга махсус ҳужжат ва Қуръони Каримнинг рус тилидаги маънолар таржимаси китоби ҳадя қилинди.
Россиядаги бир қурилиш фирмасида фаолият олиб бораётган 49 ёшли Ҳусейн Бўзтепе мазкур иш жойида котиба бўлиб ишлайдиган Александра Сергеева билан ўша ерда танишганини  ҳамда у Туркияда Қуръони Карим тинглашдан, турк халқининг меҳмондўстлигидан ҳамда аёлларнинг ҳижобларидан ниҳоятда таъсирланганини айтиб ўтди.
Бўлажак куёв Ҳусейн Бўзтепе қаллиғи Пинар билан ушбу Рабиъул-Аввал ойида турмуш қуришларини илова қилди.

 

Haberler.com сайтидан энг ожиз банда таржимаси