A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
ИСЛОМ МАДАНЯТИ ПОЙТАХТИ МАДИНАИ МУНАВВАРАДА ҚУРЪОН АҲЛИ УЧРАШУВИ
PDF Босма E-mail

Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон ҳайъати (ISESCO) таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро Ислом ташкилоти билан ҳамкорликда Мадинаи Мунаввара шаҳрини 2013 йил «Ислом маданияти пойтахти» деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилган қатор тадбирларнинг хотимаси сифатида 2013.12.22 – 2014.01.01 кунлари Мадинаи Мунавварадаги Қуръон муассасалари ўртасида учрашув уюштирди. Учрашув Мадинаи Мунаввара Амири Файсал ибн Салмон ибн Абдулазиз ҳамда муассасалар фаолиятини кузатиб борувчи «Буҳус ва Диросат ал‑Мадина» маркази бошчилигида бўлиб ўтди. Унда Мадина Ислом унверситетига қaрашлик «Қуръони Карим» факултети, «Ат‑Тоййиба» унверситети «Қуръон илмлари» кафедраси, Подшоҳ Фаҳд «Мусҳафи Шариф» босмахонаси, Масжиди Набавий ишлари бошқармаси, Бутун Дунё Илмий Мўъжизалар ҳайъати, «Таъзимул‑Қуръанил‑Карим» маркази, «Тибён» Илмий жамияти, «Волидату ал‑Амир Сомир ибн Абдулазиз» муассасаси, Мадинаи Мунаввара «Қуръони Карим» хайрия жамғармаси, Подшоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазизнинг Ислом Унверситети «Қуръони Карим ва илмлари» кафедраси, «Қуръони Карим ва илмлари таълими» хайрия маркази, Таълим-тарбия вазирлигига қарашли Мадинаи Мунаввара Таҳфизул‑Қуръон мадрасалари идораси, Таълим-тарбия вазирлигига қарашли «Дорул‑қалам» илмий маркази қатнашди. 2013.12.22 куни анжуманнинг очилиш маросимига Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон ҳайъати Бош Котиби Доктор Абдуллоҳ Басфар, (ISESCO) таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро Ислом ташкилоти вакили Доктор Юсуф Абу Диққа, Қувайт Исломий масалалар ва Вақф ишлари Вазирлиги вакили Доктор Абдуллоҳ Баррок, Ислом Маданияти Пойтахти – Мадинаи Мунаввара фаолиятини кузатиб борувчи Доктор Салоҳ Салома, Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон ҳайъатининг телекўрсатув ва семинарлар мудири Доктор Анас Карзун ва бир неча олимлар, Қуръон устозлари ҳамда Мадинаи Мунаввара Ислом Унверситети талабалари ҳозир бўлдилар. Очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди. Доктор Абдуллоҳ Басфар сўзга чиқиб Мадинаи Мунаввара Амири Файсал ибн Салмон ибн Абдулазизга бу йиғилишга бош-қош бўлгани ва Қуръони Каримга тааллуқли кишилар билан олиб бораётган ҳамкорлиги учун ташаккур изҳор қилди. Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон ҳайъати билан (ISESCO) ташкилотини «Мадинаи Мунаввара – Ислом Маданияти Пойтахти» деб эълон қилинишидаги фаолиятига бағшланган йиғилишни ташкиллаштиришда ҳамкорлик сабабчиси Доктор Салоҳ Саломага ҳам миннатдорчилик билдирди. Сўнгра яна бир неча кишилар сўзга чиқиб, Мадинаи Мунавварада Қуръон муассасалари олиб бораётган фаолият ва ва ишлар хусусида, кучларни бирлаштириш, ишларни жадаллаштириш, илмий ва идоравий ишлар борасида тажриба алмашиш, Қуръон муассасалари ходимларининг малакасини ошириш ва жамиятнинг барча тармоқларига хизмат қиладиган муштарак илмий режалар тузиш лозимлиги ҳақида қизғин суҳбатлар бўлиб ўтди. Учрашув асносида ўзаро фикр ва тажриба алмашилди. Учрашув якунида бир қатор тавсиялар эълон қилинди. Жумладан, Бутун Дунё Таҳфизул-Қуръон ҳайъатининг Мадинада вакиллиги билан маҳаллий Қуръон муассалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш; «Аҳли Қуръон» фазовий телеканалини Қуръони Каримга доир янги, муҳим мавзулардаги, Қуръон илмидаги муноқашаларга бағишланган кўрсатувлар билан янада жонлантириш; Малик Фаҳд Мусҳаф матбааси уюшмаси билан ҳамкорликда Қуръони Каримнинг нозил бўлиш тарихини ўзида акс эттирган кўчма кўргазма ташкил қилиш; Европа ўлкаларида Қуръон ва унинг аҳлининг фазлини ҳамда уни ҳимоя қилишнинг заруратини тушунтиришга бағишланган турли анжуманлар уюштириш; Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизаларга эътибор бериш ва улардан намуналарни Мадина зиёратчиларига намойиш қилиш.