«Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» | ||||
|
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси» номли китоблари қайта нашр этилди.
Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган «Тафсири Ҳилол»нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.
|