Доктор Абдуллоҳ Басфар жаноблари Урдун мамлакатида бўлди | ||||
|
Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти бош котиби муҳтарам Доктор Абдуллоҳ Басфар жаноблари Урдундаги «Қуръони Каримни муҳофаза қилиш» жамиятининг чақириғига биноан Урдун мамлакатида бўлди. Очилиш маросимига урдунлик 123 дан ортиқ олим ва қори устозлар қатнашдилар. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Сўнгра Урдундаги «Қуръони Каримни муҳофаза қилиш» жамиятининг раиси Доктор Мухаммад Нажжорий сўзга чиқди. Кейин Доктор Абдуллоҳ Басфар сўз олиб, мазкур жамиятнинг ушбу ташаббусини ҳамда Урдун уламолари ва қориларига кўрсатаётган эҳтиромини алоҳида эсга олиб, жамият аъзоларига ташаккур изхор қилди. Доктор жаноблари суҳбат асносида олим ва қориларнинг фазилатларига доир қатор оят‑ҳадисларни келтириб, қисқача изоҳлаб ўтди. Йиғилишдан сўнг Бош котиб Мафриқ ва Римсадаги суриялик муҳожирлар учун ўғил‑қизларга Қуръон ёдлатишга ихтисослашган марказни зиёрат қилди. Бу марказ Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти қармоғидадир. Бош Котиб улардан бир неча Қуръон тиловати намуналаридан эшитиб, хайрли дуолар қилди. |