Украинада ўзбекистонлик талаба Қуръони карим қироати бўйича танловда ғолиб бўлди | ||||
|
Ўзбекистонлик 21 яшар талаба Сардорбек Сайфутдинов Бутунукраина Қуръони Карим қироати танловида «1 Жуз» йўналишида ғалаба қозонди. Украина оммавий ахборот воситаларига таяниб 12news.uz сайтининг ёзишича, Сардорбек ғалабаси учун планшет, фахрий ёрлиқ ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланган.
Сардор СайфутдиновТ. Шевченко номидаги Луган миллий университетининг хорижий тиллар факультети талабаси бўлиб, у факультетда «араб, инглиз тиллари ва адабиёти» мутахассислиги бўйича таҳсил олади.
Манба: vatandosh.uz |