Қуръони Каримнинг курд тилидаги янги таржимаси эълон қилинди | ||||
|
Туркиянинг «Ҳуррият» мажалласи хабар беришича, Шимолий Ироқ минтақаси ҳукумати қошидаги Дин ишлари вазирлиги Қуръони Каримнинг курд тилига маъно таржимасини курд академиклари ва Шариат факултетининг талабалари амалга оширганлар. Мажалланинг хабар беришича, ушбу муборак лойиҳанинг молиявий таъминоти Саудия Арабистони подшоҳи ҳисобидан бўлган. Ҳукумат ушбу уринишни юксак баҳолаб, тез кунда ушбу таржима бириктирилган мусҳафларни бир неча ўн минг ададда нашр қилиб, курд тилида сўзлашувчи аҳоли ўртасида тарқатишни режалаштирган. Манба: www.akhbaralaalam.net |