Россияда Қуръони каримни ёдлаш мусобақаси ўтказилади | ||||
|
12 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони Каримни ёдлаш мусобақаси жорий йилнинг 11 октябрь куни Россиянинг Иваново вилояти маркази Иваново шаҳар жомеъ масжидида ўтказилади.
Иваново вилояти Мусулмонлар диний идорасининг матбуот хизмати 30 сентябрь куни тарқатган хабарга кўра, Қуръони Каримни ёдлаш бўйича еттинчи минтақавий мусобақа вилоят Мусулмонлар идорасининг ташаббуси ҳамда Россия Муфтийлар Кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг ҳамкорлигида ўтказилади.
|