A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Францияда Қуръони карим мусобақаси ўтказилади
PDF Босма E-mail

Қуръони Карим ҳифзи ва қироати мусобақаси жорий йилнинг ноябр ойида Францияда «Дорул Атҳария» исломий нашриётининг ташаббуси билан ўтказилади.

 

«athariya-coran» ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, европа тилларида исломий китоблар ва компютер дастурларини тайёрлаш бўйича энг муҳим нашриётлардан бири саналадиган Франциянинг «Дор ул Атҳария» нашриёти тарқатган маълумотга кўра, Қуръони Карим ҳифзи ва қироати бўйича мусобақанинг саралаш босқичи мамлакатнинг йирик шаҳарларида ўтказилади.

Мазкур нашриётнинг веб сайтида нашр этилган даъватномада таъкидланишича, «Дор ул Атҳария» Қуръон мусобақасининг илк босқичи қироат, ўнтагача сурани ёдлаш, ўттизинчи порани ёдлаш, беш порани ёдлаш, ўн беш порани ёдлаш, Қуръони Каримни тўлиқ ёдлашдан иборат наминацияларда ўтказилади.

Хабарда ёзилишича, мусобақада иштирок этишни хоҳловчилар тўғридан-тўғри ёки интернет орқали Париж жомеъ масжидига мурожаат этишлари керак.