Алҳамдулиллаҳ, танловда жуда кўп мухлисларимиз иштирок этиб, Қуръони Карим мавзусига оид илмий-маърифий, насрий ва назмий адабий асарлар, тасвирий санъат асарлари ҳамда рақамли дастурлар билан иштирок этишди. Юборилган асарлар рўйхати islom.uz ва қуръон.уз сайтида маълум қилиб борилди.
Қуръон.уз сайтининг 10 йиллигига бағишланган танловга тақдим этилган асарлар:
1. Қуръонда номи зикр килинган ягона аёл. Русчадан Муроджон Мирмаҳсуд ўғли Мирсаид таржимаси
2. Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги таржима ва тафсирлари тарихи. Аниса
3. Кўзи ожиз қорилар ҳаётидан лавҳа. Ғиёсиддин
4. Қуръон − менинг нажотим. Русчадан Муроджон Мирмаҳсуд ўғли Мирсаид таржимаси
5. Видеолавҳалар. Абдусаттор Абдураҳимов
6. Қуръон қиссалари. Нозимжон Охунов, Абдулазиз Назар
7. Юсуф ва Мусо алайҳимассалом қиссаларидаги ўхшашлик ва Қуръоннинг мўъжизлигининг баёни. Абдуллоҳ Раҳимбоев
8. Ғарб мутафаккир олимларининг Қуръони Карим ҳақидаги тушунчалари. Абдуллоҳ Раҳимбоев
9. Қуръон мўъжизаларидан бири: Ўргимчак. Абдуллоҳ Раҳимбоев
10. Шеър. Насимжон Олимжонов
11. Шеърлар. Н.Усмонова
12. Саодат калити (шеърлар). Хадичаи Кубро билим юрти талабаси Муаттар Маликова
13. Қориларга қирқта хушхабар. Андижон шаҳар «Уйғур» жомеъ масжиди ноиб имоми Ботирали Алишер ўғли (Ҳикматуллоҳ Иброҳим)
14. «450 йиллик Қуръони Карим русларнинг қўлига ўтиб кетмасин деб 100 йил яшириб келинибди». Энг ожиз банда
15. Қўлга олинг Қуръонни, дўстим! (шеърлар). Муҳаммадамин Носиров
16. Шеърлар. Ҳавасхон Акбарова. Хадичаи Кубро билим юрти 4- курс талабаси.
17. «Қуръон яна не десин?» (шеър). Энг ожиз банда
18. Уйимда чанг босиб қолди Қуръоним (шеър). Муҳаммадамин Носиров
19. Собиқ иттифоқ даврида Қуръони Каримни ёдлаган 12 ёшли бола (видеолавҳа). Энг ожиз банда
20. Дунёларга сира ҳам сиғмайди дардим (шеър). Илҳом Тўхтаев
21. «Тушкун ҳолатдамисиз? Унда Қуръон ўқинг, тафаккур қилинг...». Энг ожиз банда
22. Quran.uz сайти 10 ёшда (видеолавҳа). Энг ожиз банда
23. «Қуръони Каримдаги сажда оятлари». Энг ожиз банда
24. «Оятул Курсий»даги бетакрор тартиб. Энг ожиз банда
25. «Дудуқ қори». Энг ожиз банда
26. Тинчлик ва бағрикенглик – Ислом динининг асоси. Даврон Нурмуҳамедов, ТИУ 3- курс талабаси
27. «Қуръони Каримнинг муборак номлари». Даврон Нурмуҳамедов, ТИУ 3- курс талабаси
28. Қуръони Каримга доир саволлар (электрон дастур).
29. «Аллоҳ йўллаган Мактубга қачон қиё боқамиз?». Энг ожиз банда
30. Қуръони Карим мавзусига доир кроссворд. Энг ожиз банда
31. «Каломни ўқиб…» (шеърлар). Дилшод Абдуазизов
Танлов муддати якунлангач, ҳакамлар ҳайъати тақдим қилинган асарлар асосида, белгиланган мезонлар бўйича танлов ғолибларини аниқладилар.
Марҳамат, Қуръон.уз сайтининг 10 йиллигига бағишланган танлов ғолиблари билан танишинг:
Бешинчи ўрин: Муаттар Маликова, Хадичаи Кубро билим юрти талабаси. «Саодат калити» шеърлар туркуми учун.
Тўртинчи ўрин: Абдуллоҳ Раҳимбоев. Мақолалар туркуми учун.
Учинчи ўрин: Абдусаттор Абдурахимов. Видеолавҳалар туркуми учун.
Иккинчи ўрин: Энг ожиз банда. Жами 11 та асарлар тўплами учун.
Биринчи ўрин: Нозимжон Охунов, Абдулазиз Назар. «Қуръон қиссалари» туркуми учун.
Ислом.уз портали танловда иштирок этган барча қатнашчиларга, хусусан, танлов ғолибларига, шунингдек, ушбу тадбирга хайрихоҳлик қилган, ҳамкорлик қилган, холис дуода бўлган мухлисларимизга ташаккурлар айтиб, чуқур миннатдорчилик билдиради.
Қимматбаҳо вақтларини, билим ва тажрибаларини, қобилият ва кўникмаларини Аллоҳ таолонинг розилигига йўналтириб, танловга ўз асарларини тақдим этган барча иштирокчиларимизга раҳматлар айтамиз.
Ғолибларимизни яна бир табриклаб, келгусида бундай тадбирларимизнинг янада кўпайишини, уларнинг давомий бўлишини, ўзимиз ўйлагандан ҳам афзал бўлишини Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан сўраб қоламиз.