A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Кўзи ожиз қорилар ҳаётидан лавҳа
PDF Босма E-mail

Кеча Қуръон ёдлаётган бир биродаримизнинг уйларида меҳмон бўлдик. Бу инсон билан яқинда танишган эдим, бир марта кўрган бўлсам ҳам, жуда яхши кўриб қолиб, ихлос қўйдим. Сабаби бу киши кўзлари ожиз бўлишига қарамай Қуръон ёдлаяптилар, ҳозирда Қуръоннинг деярли ярмини ёдлаганлар, икки йил таровеҳ намозларини бошқа қорилар билан биргаликда ўқиб берганлар. Иншааллоҳ бу йил ўн беш порага ўтиб беришга тайёрланмоқдалар. У кишининг фазилатлари фақат шугина эмас, бу инсон биз каби кўплаб кўзи очиқлар қилмайдиган амалларни қиладилар. Жумладан, кўзим ожиз, китоб ўқий олмайман, дея илм ўрганишдан ўзларни тиймайдилар. Бахтимизга, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари ўзлари ёзган китобларини ўқиб ҳам бериб, овозли шаклда чиқармоқдалар, улар шуни ва бошқа домлаларнинг маърузаларини эшитиб илм ўрганмоқдалар.
У кишининг компьютер, телефон ишлатишларини кўриб қойил қолдим. Бу жиҳозлардан фойдаланишни ўрганиб олиб, илм ўрганиш, Қуръон тинглаш учун фойдаланмоқдалар.
Биродаримизникида меҳмон бўлиб, у кишининг кун тартиблари ила бироз танишган бўлдим. Кунлари зикр, Қуръон тиловати, илм ўрганиш билан ўтар экан. Эрта тонгда туриб ёд олганларидан маълум миқдорда такрор қилар эканлар, нонуштадан сўнг тушликкача Қуръон ёдлар, пешиндан сўнг асргача ёд олишни ниҳоясига етказар эканлар. Бир кунда бир бет ва ундан ортиқроқ ёдлаяптилар экан. Сўнг дарсни топширадилар, шомдан сўнг яна такрор ва эртанги дарс учун тайёргарлик бўлар экан. Кун давомида вақт топиб, зикр ва дуо ҳамда илм ўрганиш учун ҳам вақт топадилар, албатта.
Маълумки, уларнинг мусҳафлари бошқача бўлади, яъни бройлча услубда ёзилган. Уни қўл билан пайпаслаб ўқийдилар. Яна бошқа кўзи ожиз биродаримиз айтдиларки, ҳозирги қишнинг совуқ кунларида қўл билан пайпаслаб ўқишга ҳам анча қийналар эканлар. Сабаби совуқда қўллари совқотиб сезмай қолар экан. Қўлимизни иситиб олиб яна давом этамиз, дейдилар. Уларнинг олдида бизнинг ҳолатимиз анча яхши эканини ҳис қилдим, аммо неъматларни қадрига етмаётганимиз, уларнинг шукрини адо қилмаётганимиз ҳам рост...

Ғиёсиддин