A-
 A 
A+
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/351248quran_01.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/346660quran_02.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/879979538183904.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/802534ssssss.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/446341Banner_1.jpg
https://old.quran.uz/components/com_gk2_photoslide/images/thumbm/171121Banner_8.jpg
thumbnailthumbnailthumbnail
Танловга: Аллоҳ йўллаган Мактубга қачон қиё боқамиз?!
PDF Босма E-mail

Бирор қадрдонимиз мактуб йўлласа, ўқигани шошиламиз-у,
Аллоҳ йўллаган Мактубга қачон қиё боқамиз?!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм…

«...Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?! 
Сўнг у (сувни-нутфа)ни маълум муддатгача (яъни  ой-куни етиб туғилгунича) мустаҳкам қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми?!
Бас, Биз (бир томчи сувни комил инсон қилиб яратишга) Қодирмиз. Нақадар Қудратлидирмиз!
У Кунни ёлғонга чиқаргувчиларга ҳалокат бўлгай...»

* Мурсалот сурасининг 20-24 ояти карималари.


* * * * *

«Сизларни оддий, қадр-қийматсиз бир томчи сувдан яратмадикми?!»

Аллоҳ бизни нимадан Яратди?
Ота-онамиз орқали келган бир томчи ҳақир сувдан.

Оятда «Мин маа-ин маҳийн» дейиляпти.
«Маҳийн» сўзи – ҳақир, заиф, қадрсиз, қийматсиз, деган маъноларни англатади.

Аллоҳ у сувга мана шундай ном беряпти, сифат беряпти...
Арзимас сув, ҳақир сув...

Аммо мана шундай «паст» нарсадан яралган инсонни сўнгра «мукаррам» қиляпти, «шарафли» қиляпти!

Ҳамда буларнинг сабаби  ҳақида ўйлашимиз, тафаккур қилишимиз учун савол беряпти. 
* * * * *

Оятлардан сабоқ олишда давом этамиз:

«Сўнг у (сувни-нутфа)ни мустаҳкам қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми?!»

Аллоҳ Таоло ҳалиги ҳақир сувдан бўлган чақалоқни она қорнида ҳимоя қилишини, уни ажойиб тарзда сақлашини билдиряпти.
Ул Зот оддий ҳақир сувни гўшт (эт) билан қоплади, тана аъзолари яратди, қон юрадиган томирлар қилди. Барча тана аъзоларимиз мана шу она қорнида, бачадонда бир орага келди, жамланди, тўпланди.
Аллоҳ бизни ҳифзу ҳимоя қилди, шундай эмасми?
Йўқса, ҳақир сув ҳолимизча, «бачадонда ҳимоя қилинмасдан» – ҳалок бўлиб кетмасмидик?!

Биз умуман йўқ эдик, на исмимиз, на жисмимиз, на бирор бир аъзомиз!
— Сўнг  бизларни Ким йўқдан бор қилди?!
— Аллоҳ.

Аллоҳ бизни мана шундай, йўқдан бор қилиб Яратди...
Биз эса... дунёга келиб олгач, Аллоҳга исён қиляпмиз!
Биз умуман йўқ пайтда Яратган – Аллоҳ, она қорнида сақлаган – Аллоҳ...

Кейин бизни дунёга юборяпти, бизга ота-она шафқатини, раҳматини, меҳрибонлигини инъом этяпти! Уларнинг меҳрларидан баҳра оляпмиз, улғайяпмиз, вояга етяпмиз...

Озгина ақлимиз кўпайиб, ўзимизча ақли расо бўлиб қолган пайтимизда:
гўёки «Сен кимсан?!»   деяпмиз...
«Сен менга буйруқ беролмайсан!»   деяпмиз...
«Бизга амр қилолмайсан, ҳақ-ҳуқуқ белгилай олмайсан!»   деяпмиз...
«Менга намозни буюролмайсан!»  деяпмиз...
«Менга хўжайинчилик қиломайсан! Мен эркинман, озодман, ҳурман! Хоҳлаганим билан учраша оламан! Хоҳлаган (номаҳрам-у маҳрам) билан кўриша оламан! Кўнглим тусаган ишни қила оламан!»   деяпмиз!
«Хоҳласам, қимор ўйнайман! Хоҳласам, ароқ ичаман!»
«Хоҳласам, Сенинг шариатига қарши қонун-қоида ҳам қўяман!»  деяпмиз!

Деяпмизми, демаяпмизми?!

— Деяпмиз, афсуски... Деётганларимиз бор...

Қаранглар-а?! Инсоннинг нақадар нонкўр бўлишлигини кўриб турибмиз...

Аллоҳ асрасин...

* * * * *

Давом этамиз:

«Маълум муддатгача...» (яъни  ой-куни етиб, туғилгунича)
мустаҳкам қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўйдик».

Томчи ҳолида она қорнига тушгач, маълум вақтгача ўша ерда, бачадонда қолаяпмиз.
Аллоҳ буни билдиряпти.

Ҳануз илмий технологиялар, «Ғарбда ишлаб топилган» кучли асбоб-ускуналар йўқ пайтда, бундан 14-15 аср илгари Аллоҳ Таоло ушбу босқичларни мукаммал тарзда, батафсил билдириб қўйган!
Аммо тиб (медицина), илму фан бу нарсаларни қачон ўрганиб чиққан?!
—  Анча-анча  вақтлардан кейин...
Яъни  илм-фан ва тиббиётнинг кашф қилган нарсасини Қуръони Карим бундан неча-неча асрлар аввал кашф қилиб қўйган, азизлар!

Бу – Қуръоннинг ҳақ китоб эканлигини исботламайдими?
Қуръоннинг мўъжиза эканлигини, мўъжизавий нозил қилинганлигини, Илоҳий Калом эканини кўрсатиб бермайдими?

Биз Қуръоннинг бу иъжозини, илмга ва билимга қўшган ҳиссасини; нафақат ҳисса қўшиш, балки бевосита «илмнинг асоси ва манбаъи» эканлигини тан олиб, Қуръон   Аллоҳнинг китоби эканлигига амин бўлмаймизми?

У – Аллоҳнинг Каломи, Китоби, бандаларига йўллаган мактуби, амрлари ва наҳйилари (буйруқлари ва қайтариқлари)дир...


* * * * *

Давом этамиз:

«Биз (бир томчи сувни комил инсон қилиб яратишга) Қодирмиз. Нақадар Қудратлидирмиз!»

Биз бунга Қодирмиз, қудратимиз етди. Бошқа нарсаларга ҳам етади.
Зеро,  Биз – чексиз куч ва қудрат Эгасидирмиз!

Бизни йўқдан бор қилган  Аллоҳ, бир томчи сув ичига жойлаштирган, сўнгра бизни мана шундай гўзал ҳолатга келтирган   Аллоҳ Субҳаанаҳу ва Таоло, истаса, бизларни жазолашга қодирми-қодирмасми?

Мазкур оят баробарида Аллоҳ Таоло биз бандаларидан сўраяптики:

Сизларни «умуман йўқ»дан «бор» қилган Биз, сизларни жазолашга қодирмизми-қодирмасмизми?
Сизларни ҳисоб-китоб қилишга қодирмизми-қодирмасмизми?
Сизларни қайта яратиб, ҳисоб-китоб учун келтиришга қодирмизми-қодирмасмизми?
Қиёматни қоим қилишга-чи, қодирмизми-қодирмасмизми?

Аллоҳ Таоло мана шуларнинг хабарини беряпти (ва   савол сўраш баробарида огоҳлантираяпти ҳам).

Шунингдек, модомики сизларни Яратдик, дунёга келтирдик, кўплаб босқичларни босиб ўтадиган қилиб қўйдик; шу боис сизларга бир Мактуб (кўрсатмалар мажмуаси) йўллаб, сизларни икки дунё саодатига олиб борадиган Кўрсатма юборишга қодирмизми-қодирмасмизми?!

Аллоҳ Таоло бизга бир Кўрсатма, мактуб, хабар (Қуръон) йўллаган...
Лекин биз ўша Кўрсатмани очиб қарамаяпмиз... Ўша мактубга қиё боқмаяпмиз...

«Роббимиз бизга нималар юборди экан-а? Қандай кўрсатмалар берди экан-а?»   дея қизиқмаяпмиз.

Аммо бирор таом келтирилгудек бўлса...
Чўзмами, чалпакми – келтирилса борми...
Очамиз, қараймиз, «кўзларимиз яйраб, тилларимиз сайраб» кетади. Устига турли-туман гармдори-ю мурчларни сепиб, паққос туширгимиз келиб туради. Иложи борича, тезроқ ейишга, мазаси қандай эканлигини билишга қизиқамиз, ошиқамиз...

Ёки  бирор футбол ўйини бўлиб қолса борми...
Иложи бўлса, майдонга бориб томоша қилишга, имконини топмасак, ойнаи жаҳон қаршисида пультни ушлаб олиб, диққат-эътибор билан, жону-танимиз билан кўришга обдон қизиқамиз...

Мабодо голь бўлиб қолса-чи, ўзимиздан кетаёзамиз, гўёки ҳаволарда парвоз қиламиз...

Эҳ, аттанг...

Аллоҳ Таолодан келган ХАБАРга умуман парво қилмаймиз-у; ҳаёти дунёдаги арзимас нарсаларга эса муккасидан кетамиз-а... Субҳаналлоҳ...

* * * * *

Аллоҳ Таоло барчаларимизни Ўз раҳматига олсин
ва Қуръон неъматидан баҳраманд қилсин Илоҳим...
Илоҳий Каломнинг қадрини билувчи, илмига тўлиқ амал қилувчи солиҳ бандаларидан айласин!


* * * * *

Видео-маъруза асосида
eng_ojiz_banda таржимаси