Рамазонга Қуръон туҳфаси 6-кун | ||||
|
1. Тажвидни ким жорий қилган? А) қироат илми уламолари; б) араб тили мутахассислари; в) ваҳий асосида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганлар; г) саҳобалар ижтиҳоди билан жорий қилинган.
2. Қуръоннинг энг мукаммал ва муносиб таърифини танланг. А) Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилган, тавотур йўли билан нақл қилинган, тиловати ила ибодат қилинадиган, ожиз қолдирувчи каломидир; б) Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали ваҳий қилган, тавотур йўли билан нақл қилинган, тиловати ила ибодат қилинадиган, ожиз қолдирувчи каломидир; в) Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилган, тавотур йўли билан нақл қилинган, ибодатда тиловат қилинадиган, ожиз қолдирувчи каломидир; г) Аллоҳ таолонинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилган, тавотур йўли билан нақл қилинган, тиловати ила ибодат қилинадиган каломидир.
3. Сажда оятлари қайси сураларда келади?
А) Аъроф, Раъд, Наҳл, Исро, Марям, Ҳаж, Фурқон, Намл, Сажда, Сод, Фуссилат, Нажм, Иншиқоқ, Алақ; б) Бақара, Аъроф, Раъд, Наҳл, Исро, Марям, Ҳаж, Фурқон, Намл, Сажда, Сод, Фуссилат, Нажм, Иншиқоқ, Алақ; в) Аъроф, Раъд, Наҳл, Исро, Марям, Ҳаж, Фурқон, Намл, Сажда, Соффат, Фуссилат, Нажм, Иншиқоқ, Алақ; г) б ва г. Жавобларингизни Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим. манзилида кутиб қоламиз! |
Янгиланди ( 27.04.2017 21:10 ) |