
Намозхонларни сафга туришга чорлаш учун айтиладиган махсус такбир «Иқомат» дейилади. Аллоҳ Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган. يآءيهاالذين أمنوا إذا نودى للصلوة من يوم الجمعة فاسمعوا إلى ذكرالله و ذروا البيع ۚ ذلكم خيرلكم ان كنتم تعلمون «Эй, иймон келтирганлар қачонки жума куни намозга нидо қилса, бас, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир. Агар билсангиз» (Жума сураси 9-ояти) و اذا ناديتم الى الصلوة اتخذوها هذوا و لعبا ۚ «Качонки намозга нидо қилсангиз уни масхара ва ўйин қилиб олурлар» (Моида сураси 58-оят). Бу икки оятдаги «Нидо»дан мурод азон экани очиқ кўриниб турибди. Демак, азон Қуръонда зикр қилинган экан. «Азон» сўзи луғатда «билдириш» деган маънони англатади. Шариатда эса фарз намознинг вақтини махсус сўз ила билдиришга Азон дейилади. Азон айтиш биринчи ҳижрий санадан бошланган. Дастлаб мусулмонлар масжидга тўпланишар, намоз вақтини кутиб ўтиришар, вақт бўлганда эса намоз ўқир эдилар. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)нинг айтишича, насороларнинг зангига ўхшаш занг чалиниши ёки яҳудийларнинг дудига ўхшаш дуд чалишни маслаҳат қилинган ҳоллар ҳам бўлган. Абу Довуд, Ибн Можа, Доримийлар ривоятида Абдуллоҳ Ибн Зайд кечаси туш кўргани ва унга бир киши азон ва такбирни тўлиғича айтиб бериб, сен буни Билолга айтгин, у айтсин, чунки унинг овози сеникидан кучлироқ деганини ва ўзи Билолга ўргатиб тургани, Билол эса айтгани, буни Умар Ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) эшитиб ридосини судраб чиққани ва Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) : «Эй Аллоҳнинг Расули сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мен ҳам шунга ўхшаш туш кўрдим», деганини айтиб берганлар.
عن معاوية رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال المئذنون اطول الناس اعناقا يوم القيام Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Муаззинлар қиёмат куни энг бўйни узун одамлар бўлурлар», дедилар. عن ابى هريرة رضى الله عنه عن النبىّ ﺼﻞ ﺍﷲ ﻋﻟﻴﻪ ﻭ ﺴﻟﻡ قال الأمام ضامن و المؤذن مؤتمن اللهم ارشد الامة واغفر المؤذنين Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Эй бор Худойим! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар. Бу ҳадислар муаззинлик фазли тўғрисидадир. عن انس قال امر بلال رضى الله عنه ان يشفع الأذان و يوتر الاقامة الا الاقامة Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Билол (розияллоҳу анҳу)га азонни жуфт айтмок, иқоматни қад-қоматис солоҳдан бошқасини тоқ айтмок амр қилинди». Ҳанафийдан бошқа мазҳаблар шу ҳадисга амал қилиб иқоматни тоқ айтадилар. Аммо ҳанафий мазҳаби бошқа ҳадисни далил қилиб олган. Абу Маҳзура (розияллоҳу анҳу) ривоятида: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): Билолга: «Қачонки бомдод азони бўлса, «Ас-солату хайрум минан навм» ни айтасан», деб ўргатганларига биноан 2 марта айтилади. Дора Қутний, Абу Довуд ривоятлари.
{music}mp3/azonlar/{/music}
|