“Озчилик”ми ёки “кўпчилик”? | ||||
|
“Озчилик”ми ёки “кўпчилик”? Кунлардан бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтиб кетаётиб, бир кишининг шундай дуо қилаётганини эшитиб қолдилар: “Аллоҳим, мени озчилик бандаларинг қаторидан қилгин! Аллоҳим, мени озчилик бандаларинг қаторидан қилгин!” Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Бу дуони қаердан олдинг?” деб сўрадилар. وَقَلِيلٌ مِّنْ عِبَادِيَ الشَّكُورُ “Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир” (Сабаъ сураси, 13-оят)”. Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар ва: “Ҳамма инсонлар сендан кўра фақиҳроқ, эй Умар”, дедилар ўзларига ўзлари ҳамда ҳалиги кишининг дуосига қўшилдилар: “Аллоҳим, мени озчилик бандаларинг қаторида қилгин!” Бугунги кунда бир кишига бирор гуноҳни тарк қилишини насиҳат қилсанг, “Фақат мен эмас, кўпчилик одамлар шундай қиляпти-ку”, дея жавоб қайтаради. Қуръонда агар “кўпчилик одамлар” калимасига назар солсак, унинг ортидан “билмаслар”, “шукр қилмаслар”, “иймон келтирмаслар” каби сифатлар келганига шоҳид бўламиз. وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ “Лекин одамларнинг кўпи билмаслар” (Юсуф сураси, 21-оят). وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَشْكُرُونَ “Лекин кўп одамлар шукр қилмаслар” (Бақара сураси, 243-оят). وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يُؤْمِنُونَ “Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирмаслар” (Ҳуд сураси, 17-оят). “Уларнинг кўпчилиги” калимасига назар солсак, унинг ортидан “фосиқлар”, “жоҳиллар”, “юз ўгирувчилар”, “ақл ишлатмайдиганлар”, “қулоқ осмайдиганлар” каби сифатлар келганини кўришимиз мумкин. Сиз эса Аллоҳ таолонинг озчилик бандалари қаторида бўлинг: ﻭﻗﻠﻴﻞ ﻣﻦ ﻋﺒﺎﺩﻱ ﺍﻟﺸﻜﻮﺭ “Бандаларимдан шукр қилгувчилари оздир” (Сабаъ сураси, 13-оят). ﻭﻣﺎ ﺁﻣﻦ ﻣﻌﻪ ﺇﻻ ﻗﻠﻴﻞ “Озгинасидан бошқаси иймонга келмади” (Ҳуд сураси, 40-оят). ﺛﻠﺔ ﻣﻦ ﺍﻷﻭﻟﻴﻦ ﻭﻗﻠﻴﻞ ﻣﻦ ﺍﻵﺧﺮﻳﻦ “Аввалгилардан кўпгина жамоатлар. Ва охиргилардан оздирлар” (Воқеа сураси, 13–14-оятлар).
Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси |