
Хоразмнинг яқин тарихида кузатилмаган воқеа...
Кеча Урганч шаҳар Фахриддин Ар-Розий мадрасасида Тахфизул-Қуръон гуруҳида ўқиётган талабамиз, Абдуррахмон қори Мамадалиев мусобақага тайёрланиш жараёнида ўттиз (30) пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ( намозга, таомланишга, тахоратга чиқишлар мустасно) ёддан устозлари Толибжон домла ва Мухаммадсиддиқ домлаларга луқма олмасдан ўқиб берди, бу ҳақийқатда Хоразмда яқин юз йилни буёғида кузатилмаган ҳолат бўлса ажаб эмас, сабаби Хоразмнинг қадим Хива мадрасасида ўқиган сўнги талаба Қориларидан Нурулло қори бува Хива хонини олдида ўттиз порани ўқиб берганини дадам билан дуоларини олгани вафотларидан олдин борганимизда (бир сенга қори бувани дуоларини олиб берин деб бундан йигирма беш йилларча олдин, оборгандилар) гапириб берганлар,(100 ёшларга кириб вафот этгандилар) у пайтлари мадрасани тугатиб қори бўлган талабалар хонни олдида устозига ўқиб бериб имтихондан ўтар эканлар...
Ҳа дўстлар Президентимиз ташаббуси билан ўтаётган қуръон мусобақасига нафақат Хоразмда балки юртимизнинг барча гўшаларида мусобақага тайёрланиб ётган қанчадан қанча йигит-қизлар туну-кун қуръон ўқиб, юртга баракоотлар мўл-кўл ёғилишлигига сабаб бўлишяпди... Абдуллох ибн Масъуд (р,а) Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга битта савоб(яхшилик) ёзилади ва у ўн баробар қилиб берилади. "Алиф, лом, мим"ни ҳарф демайман, балки алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф ва мим бир ҳарфдир» (Термизий ривояти) деганлар. Абу Ҳурайра (р.а) Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ) ривоят қиладилар: "Қайси бир хонадонда Аллоҳнинг Китоби ўқилса ва у дарс қилиб ўрганилса, ўша макон ва манзил Аллоҳ таолонинг рахмат назарида бўлгани учун ҳам фаришталар манзилгоҳига айланади". Энди бир тасаввур қилиб кўринг, юртимиздаги шу мусобақага тайёрланиб қуръон ўқиётган минглаган қориларнинг қуръони сабабидан, юртимизга қанчадан қанча Аллоҳнинг раҳмати ва баракоотлари ёғилаётганини, сакийна ва фаришталар тушаётганини, савоблар,яхшиликлар тушаётганини тасаввур қилинг. Ким бир эзгу ишни биринчи бўлиб бошласа,ёки ташаббус қилиб сабабчи бўлса ўша савобли ишни қилгангларга қанча савоб берилаётган бўлса,у ишни бошлаб берган ё ташаббус кўрсатган инсонга ҳам ҳеч қандай камайтирилмасдан ўша савобдан номаи аъмолига Аллоҳ таоло савоб ёздирар экан. Илоҳий бундай мусобақалар бардавом бўлаверсин, Илоҳим юртимиз бундан ҳам обод бўлиб, шундай савобли ишларга сабабчи бўлаётган Президентимизнинг ҳам олиб бораётган хайрли ишларига ривож ва баракоотлар берсин,номаи аъмолига шу савоблардан ёзилсин, умрлари узун ризқлари улуғ бўлсин!! Ота-онасининг бошига жаннатда тож кийдирилишликка сабабчи бўладиган, Абдуррахмон қорига ўхшаган қори йигитларимиз кўпаяверсин,ҳавас қилган барча ҳамюртларимизга ҳам ана шундай фарзандлари қори,олим бўлишлигини насиб қилсин Омийн я Роббал оламийн!!
(Овозининг чиройлилигидан талабалар эшитишга тушиб кўпайиб кўпайиб охирида ётоқхонадаги барча талабалар хатмнинг дуосига қўшилишди,, Хоразм тупроғида мадфун бўлган муъминлар ҳаққига, дуога муҳтож кишилар ҳаққига хатми қуръонни савоби бағишланди ва юртимизнинг янада обод бўлишлиги янада тараққий этишлиги учун,дуолар қилинди, хоссатан ана шу ишларнинг бошида турган юрт ободлиги учун елиб югуриб юрган Президентимиз ҳақларига дуолар қилинди...)
Фахриддин Ар-Розий ислом билим юрти мударриси: Неъматулло қори Аминжон эшон. |